Янгийўл ва Зангиота туманларида ноқонуний валюта савдосини олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказилди.
Аҳолининг хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича эҳтиёжлари қонуний тарзда қондирилаётган бир вақтда, қонунларга риоя қилмай, хорижий валютани ноқонуний айланишига йўл қўяётган шахслар ҳам учрамоқда.
Янгийўллик Достонбек Йўлдошев ва Неъмат Мирҳайдаровлар ҳам ноқонуний валюта айирбошлаш ишларига қўл урдилар. Республика Бош прокуратураси қошидаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир вақтида ушбу “устамон”лар қўлга олинди. Улар 6200 АҚШ долларини 50 млн сўмдан ортиққа ноқонуний сотишга уринганлар.
Бундан ташқари, Зангиота туманида ҳам икки нафар фуқаролар 2000 АҚШ долларини жами 16 млн 300 минг сўмга ноқонуний равишда сотаётган вақтда қўлга олинган.
Қинғир йўлни танлаган шахсларга нисбатан жиноят иши очилиб тергов ишлари олиб борилаётгани айтилди.