...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошшаҳартрансхизмат” ходимасини ҳақоратлаган ҳайдовчи жазоланди


14:42, 10.10.2018 Жамият
 4 282

Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди ҳайдовчига жазо тайинлаган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Damas ҳайдовчиси ва “Тошшаҳартрансхизмат” ходимаси ўртасида юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Воқеанинг видеоси ҳам тарқалганди.
 
Унда ҳайдовчи ва аёл ўртасидаги жанжалга ички ишлар ходими аралашганини кўриш мумкин. У икки жанжаллашаётган фуқарони ажратиб, кўздан ғойиб бўлганди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ текширув ўтказилиб, айбдорлар жазоланишини маълум қилганди.
 
Тошкент шаҳар Ички ИИББнинг маълум қилишича, Damas ҳайдовчисига Мирзо Улуғбек тумани маъмурий суди томонидан уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, шунингдек, у 368 минг сўмлик жаримага тортилган.
 
ИИББнинг қайд этишича, ички ишлар ходими Тошкент метрополитенидаги постда хизмат олиб борган, у йўриқномада белгиланган тартибда иш кўрган. У постни ташлаб, тартибни сақлаш учун чоралар кўргани айтилади: ходим яқин орадаги патруль-пост хизмати нарядини чақирган. Шундан сўнг ходим постга қайтиб кетган.
 
“Афсуски, шу воқеани кўриб турган бирор эркак на ҳайдовчига танбеҳ берди, на аёлни тинчлантирди. Юртдошларимизнинг фуқаролик бурчига муносабати шунақа”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Matiz автомобили ҳайдовчисининг жамоат транспорти бекатида тўхтаб тургани тасвирланган видео эълон қилинган ва унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6- (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши) ва 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилгани хабар қилинганди.
 
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани маъмурий суди томонидан Matiz ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилган ва унга 5 суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоқ кўринишидаги жазо тайинланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ Безорилик Тошшаҳартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар