Лас-Вегас полицияси Кэтрин Майоргани зўрлаш иши бўйича футболчини сўроқ қилади.
“Иш материаллари йўқолгани йўқ. Сўроқ қачон бўлишини билмаймиз, аммо Роналдунинг кўрсатмаларини олишимиз зарур. Бу жиноят ва уни содир этганликда айбланаётган кишини эшитишимиз керак”, деб баёнот берган Лас-Вегас полиция департаменти матбуот котиби Жакинто Ривера.
Олдинроқ, 34 ёшли Кэтрин Майорга Роналдуни зўрлашда айблагани ва АҚШ полицияси жиноий иш очгани ҳақида хабар берган эдик.
Кейинроқ эса, Кетрин Майорганинг адвокати Лесли Стовэлл футболчи устидан яна уч аёл жиноий иш очмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилган эди.