...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги автосалон раҳбари ишдан бўшатилди


15:16, 10.10.2018 Жамият
 4 876

Текширувлар давомида қатор қоидабузарликлар аниқланган.

“Ўзавтосаноат” АЖ Дилшодбек Бакиевни “ТошкентАвтосавдо” МЧЖга янги бошқарув раиси этиб тайинлади.
 
Дилерлик корхонасида мавжуд ҳужжатлар ўрганилганда 2018 йилнинг август-сентябрь ойларида сотилган автомобиллар бўйича тузилган ноқонуний ҳужжатлар мавжудлиги, сотилган автомобиллар бўйича тўлов режасида қоидабузарликлар, автомобилларни сотиш бўйича тизимли ишлар таъминланмаганлиги, ўтказилаётган акцияларнинг қоидаларига қатъий амал қилинмаганлик, мижозларга автомобиль харид қилиш бўйича тўғри маълумот тақдим этилмаганлик ҳамда call-марказ мавжуд эмаслиги каби ҳолатлар аниқланган.
 
Шунингдек шартномаларни расмийлаштиришда бир қатор қоидабузарликлар, хусусан, автосалон муҳри, мижозлар имзоси, паспорт нусхалари ҳамда тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг йўқлиги намоён бўлди. 37 дона автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартнома харидорлар иштирокисиз тузилганлиги маълум бўлган. Шунингдек автомобилларни сотишда илова қилинган ҳужжатларда мижозларнинг имзолари сохталаштирилганлиги эҳтимоли текширилмоқда.
 
Аввалроқ “Soft Locus” ХК директори лавозимида фаолият юритган “ТошкентАвтосавдо”нинг янги раҳбари зиммасига автосалон ишини тўғри йўлга қўйиш ҳамда олдига қўйилган вазифаларни виждонан бажариш каби масъулият юкланган.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Наманган Автотеххизмат” МЧЖ дилерлик корхонаси раҳбарини лавозимидан олинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзавтосаноат Автомобиль автосалон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар