Ўзбекистонлик иштирокчи Мадинада ўтаётган мусобақада чиқиш қилди.
Мадина шаҳрида ўтаётган мусобақада Ўзбекистондан икки нафар иштирокчи ва бир нафар баҳоловчи ҳакам иштирок этяпти.
Улар:
- Тошкент Ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири катта устоз Жаҳонгир қори Неъматов (баҳоловчи ҳакам);
- Тошкент Ислом институти талабаси, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018” мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши иштирокчиси);
- Кўкалдош ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши иштирокчиси).
Аввалроқ, Ўзбекистон вакиллари Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли Қуръон мусобақадасида иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.