...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қуръон мусобақаси” ғолиблари ота-оналари билан Умра сафарига жўнатилди


14:41, 31.05.2018 Жамият
 4 033

Умрага йўл олганлар орасида Қуръон мусобақасининг 10 нафар ғолиблари ва уларнинг ота-оналари ҳам бор

Аввалроқ, ўзбекистонлик 209 нафар зиёратчилар бугун, 31 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Умра амалларини бажариш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Улар орасида бу йил ўтказилган “Қуръон мусобақа”сининг 10 нафар ғолиблари ва уларнинг ота-оналари ҳам бор. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг Дин ишлари бўйича қўмитадаги ишончли манбаси хабар бермоқда.
 
Мусобақа ғолиблари – Дилобархон Абдуҳакимова, Қодирали Аҳмаджонов, Убайдулла Исоқов, Муфоззала Сайдалиева,  Низомиддин Исмоғилов, Нафиса Зойирова, Робия Нажмиддинова, Нозимахон Нажмиддинова, Муҳаммадисо Маҳмудов, Расулбек Йўлдошев оила аъзоларини ўзлари билан Умра зиёратига олиб кетишга муваффақ бўлишган.
 
Зиёрат 10 кунни ташкил этади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар.
 
Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100-150 метр масофада жойлашган “Мааса ал-Бустон”, Макка шаҳрида эса “Харам масжиди”дан 600-650 метр узоқликдаги “Аброж ал-Кисва” меҳмонхоналари тайёрлаб қўйилган.

Теглар:Қуръон мусобақаси Умра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар