Жума кунлари хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланди.
Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар жума кунида жамият ва унинг таркибидаги корхоналарда хизмат машиналаридан фойдаланиш тақиқланади. Шу куни барча раҳбарлар ва бошқа ходимлар ўзларига ажратилган хизмат автомобилларидан фойдаланмаган ҳолда жамоат транспортида ишга келадилар ва кун давомида эҳтиёжга қараб жамоат транспортидан фойдаланадилар.
Тизим раҳбарияти, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалигига, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослигига, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб борадилар. Аниқланган камчилик ва мауммолардан келиб чиқиб зарур чора-тадбирлар белгиланади.
Аввалроқ, ҳар ойнинг учинчи жумаси – “Автомобилсиз кун” деб эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.