...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда жамоат транспортлари ҳаракати учун янги шароитлар яратилади


11:13, 02.11.2017 Жамият
 3 125

Ҳар бир бекатга электрон таблолар ўрнатилади, автобусларнинг сўнгги бекатларида...

Тошкентда жамоат транспортининг янада жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириш мўлжалланмоқда. 2030 йилгача жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш Концепциясида ана шу чоралар ҳақида ёзилган.
 
Масалан, автомобиль йўлларида автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлак ажратилиши режалаштирилган. Бу эса тезликни соатига 3–4 кмгача ошириш имконини беради.
 
Шунингдек, бекатдан чиқиш вақтида жамоат транспортининг чап йўлга чиқиши учун махсус йўл белгиларини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда.
 
Шу орқали жамоат транспортлари бекатларини жиҳозлаштириш режалаштирилган. Ҳар бир бекатга электрон таблолар ўрнатилади, автобусларнинг сўнгги бекатларидан дам олиш ва ҳайдовчиларнинг тушлик қилишлари учун стационар жойлар ажратиш мўлжалланган.
 
Бугунги кунда Тошкентда бир кун давомида 4,75 миллион йўловчи жамоат транспортидан фойдаланади. Шаҳарда 266 та йўналиш бўлиб, шундан 146 таси автобус йўлналишлари бўлса, 120 таси маршрут йўналишларидир. Автобуслар ҳаракатининг ўртача тезлиги соатига 17–21 кмни ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жамоат транспорти Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар