Нью-Йоркдаги терактда гумон қилинаётган Сайфулло Соиповга жазо чоралари кўриб чиқилмоқда.
"..Нью-Йорк террорчиси шифохонадаги палатасида ИШИД байроғини осганидан бениҳоят хурсанд эди. У 8 кишини жонига қасд қилди, 12 кишини оғир жароҳатланишига сабабчи бўлди. Уни ўлимга маҳкум қилиш керак”, деди Оқ уй раҳбари ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Соиповга террорчилик ҳаракати учун бир умрлик қамоқ ёки ўлим жазоси қўлланилиши кутилмоқда.
"Ҳужумдан сўнг бир неча соатлар ўтди, қидирув-суриштирув ишлари ҳамон давом этмоқда. Биз қайси бандлар бўйича жазо қўллашни кўриб чиқяпмиз. Улардан айримлари ўлим ёки умрбод қамоқ билан жазоланиши мумкин", дея қўшимча қилди Трамп.
Федерал қидирув бюросидаги маълумотларга кўра, Соиповнинг телефонидан аксари ИШИД билан боғлиқ, хусусан, унинг рамзи ва раҳбарлари тасвирланган 90 га яқин видео ва тахминан 3 минг 800 та фотоматериаллар топилди.
Ҳужжатларга кўра, Соипов омма устидан камида бир неча юз метр юришни режалаштирган, теракт учун АҚШда оммавий тарзда ўтказиладиган Хеллоуин байрамини танлаган.
Аввалроқ ФҚБ терактга алоқадор иккинчи ўзбекистонлик Қодировни қўлга олганини хабар берган эдик. Қодиров ҳақида маълумотлар тўплаш давом этмоқда.