...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда саккизта A400M ҳарбий ҳаво кемаларидан фақат биттаси яроқлилиги маълум бўлди


18:40, 10.02.2017 Олам
 2 286

Айни пайтда Германия Мудофаа вазирлигига қарашли A400M ҳарбий ҳаво кемаларидан биттаси омон.

АҚШ ва Латвия бирлашган қуролли кучларидан ташкил топган 160 нафар аскарлар сешанба, 7 февраль куни қишки тайёргарлик маршини бошлаб, кеча, 9 февраль куни машқ якунланганини эълон қилди. Қуролланган аскарлар Россиянинг Латвия билан чегарадош майдонига 63 км қолган жойгача югуриб боришди. Уларга марш давомида, оғир техникали машиналар ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда RT хабар берган.
 
Ҳарбий марш иштирокчилари Эстония, Литва, ва Латвия ҳудудлари орқали 50 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 февраль санасида Литванинг Рукла шаҳрига НАТО кучлари жойлаштирилган эди. Бунга жавобан Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий бошқарма органлари, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларда юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолати тадбирларини амалга оширишга киришгани ҳақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:НАТО Рукла Россия Марш Латвия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!