...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Йил инсони” номига лойиқ сиёсатчи аниқланди


15:54, 05.12.2016 Жамият
 2 859

“Time” журнали ва ўқувчилар ҳар йили “Йил инсони”ни аниқлаб келишади, бироқ шу вақтгача уларнинг тахминлари ҳеч ҳам мос келмаган.

“Time” журнали ўқувчилари “Йил инсони” номини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровномада иштирок этдилар. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2016 йил якунига кўра, “Йил инсони” номига сазовор бўлди. Бу ҳақда “Time” журнали хабар берди.
            
18 фоиз овоз тўплаган Нарендра Моди шу тариқа, 7 фоиз овоз тўплаган АҚШ президенти Барак Обама, қўшма штатларнинг янги президенти Дональд Трамп, “WikiLeaks” раҳбари Жулиан Ассанждан ўзиб кетди.
 
Бу борада Ҳиллари Клинтон 4 фоиз, Facebook асосчиси Марк Цукерберг 2 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди.
 
“Time” журнали мутахассислари ўқувчиларнинг фикрлари ва хулосалари аслида бу дунёнинг қандай кўринишда эканлигини кўрсатади, дея ҳисоблашади. Журнал дунёнинг энг нуфузли инсонлари, яъни “Йил инсони” рейтингини 7 декабрь куни маълум қилади.
 
Шу ўринда таъкидлаш керакки, “Time” журнали ва ўқувчилар ҳар йили “Йил инсони”ни аниқлаб келишади, бироқ шу вақтгача уларнинг тахминлари ҳеч ҳам мос келмаган.
Дурдона Расулова

Теглар:Time Йил инсони Сиёсат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар