...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШлик фуқаро 51 килограммлик сом балиғини тутиб олди


15:49, 05.12.2016 Олам
 4 049

Балиқни сувдан чиқариб олиш учун 30 дақиқа керак бўлди.

Бир неча кун аввал, Шимолий Каролинада истиқомат қилувчи фуқаро оғирлиги 50,8 килограмм келувчи улкан сом балиғини тутиб олди. Бу ҳақда “Popmech.ru” хабар берди.
 
Балиқ овлаш учун Кейп-Фир дарёсига борган Райан Брювингтон қармоқнинг кутилмаганда кучли силкинганини, унга илинган ўлжани тортиб олиш учун эса салкам 30 дақиқа керак бўлганини айтади.
 
“Одатда катта сомлар 400 килограммгача, узунлиги эса 5 метргача бўлади. Бироқ бу сом узун эмас, аммо вазни оғир. Сомларнинг оғзи олдида мўйловсифат пайпаслагичлари бўлади. Улар ана шу пайпаслагич – мўйловлари орқали ўлжани топишади. Катта сомлар сигир боласи, қушлар ва одамга ҳам ҳужум қилиши мумкин”, дейди Райан.
 
Маълумот учун, сом оиласига мансуб балиқлар ичида экзотик турдагилари ҳам учрайди. Улар ичида Malapterurus electricus деб номланувчи электр соми ҳам бор.
 
Уларнинг танасидан чиқадиган ток заряди шунчалар кучлики, улар электр энергияси билан сувга тушган жониворни бир неча сонияда ўлдириши мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Сом балиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!