...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пентагоннинг янги махфий ҳужжатида Россия АҚШ учун хавф саналган


15:41, 05.12.2016 Олам
 3 265

Америкалик ҳарбийлар Дональд Трампни АҚШ учун энг асосий хавф билан таништиришади.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп учун ҳарбий ҳисобот тайёрланмоқда. Бу ҳақда “CNN” телеканали хабар берди.
 
Ҳисобот бир неча ой давомида штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раҳбари Жозеф Данфорд бошчилигида тайёрланди. Мазкур ҳужжатда АҚШ учун 5 та хавф номи келтирилган. Булар: Эрон, Шимолий Корея, Хитой, Россия ва экстремизм.
 
Телеканалнинг хабар беришича, бу ҳужжат АҚШнинг янги президенти учун махсус тайёрланган. Бўлажак президент ким бўлишидан қатъи назар, бу ҳисоботни қўлга киритиши лозим эди.
 
“Генерал Данфорд ва бошқа бошлиқлар ҳамда командирлар сўнгги бир неча ой ичида махфий ҳарбий стратегия ҳужжатини тайёрлашди. Бу ҳисобот янги президент ва янги гуруҳга тақдим этилишга шай”, дейди АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи Дэвид Голдфейн.
 
Бир неча кун аввал Жозеф Данфорд АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трампнинг талаби билан ИШИДга қарши кураш стратегиясини қайта кўриб чиқишини маълум қилганди.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Пентагон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!