...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради


14:35, 05.12.2016 Жамият
 8 719

1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами  2845, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.
 

Унга кўра:
 
•  1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотув нархи 5 400 сўм, энг кам чакана нархи эса 6 500 сўмни;
 
•  коньякнинг энг кам улгуржи-сотув нархи 17 200 сўм, энг кам чакана нархи 20 600 сўмни;
 
•  ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг нархи энг кам улгуржи-сотув нархи 12 900 сўм, энг кам чакана нархи 15 500 сўмни ташкил қилади.
 
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Теглар:Алкоголь маҳсулотлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Javlonbek
21:25 05.12.2016

Qimmatlashdimi yoki arzonlashdimi ?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар