...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ватандошлар билан мулоқот” натижаларига бағишланган брифинг бошланди!


15:26, 21.09.2017 Жамият
 2 417

Мазкур матбуот анжуманида ёритилажак масалалар ҳамда муаммолар ечимига доир энг янги хабарларни бизда кузатиб боринг!

Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида жорий йилнинг 5 июль куни  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ватандошлар билан “тўғридан-тўғри мулоқоти” чоғида билдирилган муаммолар ва таклифлар бўйича қилинаётган ишлардан миллий ва хорижий ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилини хабардор қилишга бағишланган брифинг бўлиб ўтмоқда.
 
Айни пайтда давом этаётган брифингда Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва Давлат персонализация маркази билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган брифингга миллий етакчи ОАВ вакиллари таклиф этилган.
 
Брифингдан кўзланган мақсад аниқ — “Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти” натижаларини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги Ф-5055 сонли фармойиши асосида таъсис этилган Идоралараро ишчи гуруҳининг мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига етказиш.
 
Айни пайтда мазкур матбуот анжумани брифинг шаклида бўлиб ўтмоқда. Унда “Qalampir.uz” таҳририятининг махсус мухбири иштирок этмоқда.
 
Мазкур матбуот анжуманида ёритилажак масалалар ҳамда муаммолар ечимига доир энг янги хабарларни бизда кузатиб боринг!
Улуғ БЕК

Теглар:брифинг Миллий матбуот маркази Ватандошлар билан мулоқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар