...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклаган ота қамоққа олинди!


20:28, 16.11.2017 Жамият
 8 975

Фарзандини калтаклаган ота собиқ ИИВ ходими бўлганлиги тасдиқланди.

Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган брифинг ўтказилди.
 
Аввал хабар берганимиздек, унда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Бобур Деҳқонов ортда қолган ҳафта сарҳисоби ҳамда журналистларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб беришди.
 
Жумладан, ўтган ҳафтадан буён катта шов-шувга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқда қизғин муҳокама қилинаётган ҳолат, яъни 4 ёшли қизчанинг ўз отаси томонидан калтаклангани журналистларнинг эътиборидан четда қолмади. Эслатиб ўтиш керак, ТВ да намойиш қилинган мазкур видеолавҳа таҳририятимиз томонидан сайтимиз саҳифаларида ҳам эълон қилинган эди. Бир муддатдан сўнг ушбу кўрсатувдан олинган лавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгани рост.
 
Дониёр Тошхўжаев фарзандини калтаклаган ота собиқ ИИВ ходими бўлганлигини тасдиқлади ва у отанинг бу қилмишини жазога лойиқ деб таъкидлаб ўтди.
 
Прокурор Бобур Деҳқонов эса апрель ойида содир бўлган ҳолат бўйича ҳозирда айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланганини ҳамда 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклаган ота — А.Х. га нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади.
 
Шунингдек, ушбу ишга алоқадор уяли алоқа воситаси олинган ҳамда жабрланувчи жуда ёш бўлгани учун сайёр суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
 
2017 йил 31 октябрь куни даъвогар Г. С. Учтепа туманлараро фуқаролик судига собиқ турмуш ўртоғини фарзандларига нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишларини сўраб мурожаат қилган.
 
Жабрланган қизалоқ ва унинг акаси ҳозирда онасининг қарамоғида қолмоқда. Психолог ва тегишли тиббиёт ходимлари унинг ҳолидан бохабар бўлиб туришгани ҳам айнан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
 
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Прокурор Бобур Деҳқонов Тошкент шаҳар ИИББ Брифинг 4 ёшли қизча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzod Nomozov
20:46 16.11.2017

iltimos yanada kroq bular haqida yoritib beriwingizni surayman qizchani axvoli qay xolda ekanligi va keyin nima bumoqda dep odam siqliwmasa edi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар