...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 нафар қуйичирчиқлик қорамол ўғрилари қўлга олинди


19:51, 16.11.2017 Жамият
 2 649

27 ёшли Зуҳриддин, 22 ёшли Асилбек ва энди 19 баҳорни қаршилаган Эркин нима учун жиноятга қўл урди?

Аввалроқ Юқоричирчиқ туманидан истиқомат қилувчи 31 ёшли от ўғриси қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Навбатдаги ўғирлик Қуйичирчиқ туманида бири 27 ёш, иккинчиси 22, учинчиси эса 19 ёш бўлган йигитлар 2 бош қорамолни ўғирлаганликда гумон қилиниб, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда таҳририятимизга Тошкент вилояти ИИБ томонидан жўнатилган маълумотларда қайд этилган.
 
Хабарда айтилишича, Қуйичирчиқ туман ИИБга 1982 йилда туғилган Маматқул Хикматов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс Қуйичирчиқ тумани ҳудудида жойлашган даладан умумий нархи тахминан 5,5 миллион сўм бўлган икки бош қорамоллари ўғирланганлигини маълум қилган.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 1998 йилда туғилган Эркин Юсупов, 1995 йилда туғилган Асилбек Бобуров ва 1990 йилда туғилган Зуҳриддин Олимовлар томонидан содир этилгани аниқланиб, гумондорлар тегишли тартибда ҳибсга олинган.
 
Ҳозирда терговни ИИБ олиб бормоқда.
 

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Қуйичирчиқ туман ИИБ Қорамол ўғриси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар