Фуқаро бир кун ўтиб автомашинаси ўғирланганини билиб қолади ва бу ҳақда ички ишлар ходимларига хабар беради.
Бу ҳақда автомашина эгаси бир кун ўтиб, яъни 5 декабрь куни хабар топади ва ички ишлар ходимларига хабар беради.
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси автомашина номаълум шахс томонидан 2017 йил 4 декабрь куни соат 23:00дан 2017 йил 05 декабрь соат 6:00га қадар бўлган вақт оралиғида уйнинг гаражидан номаълум томонга олиб қочиб кетилганини тахмин қилиб, керакли тезкор ҳаракатларни бошлади.
ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор профилактик чора-тадбирлар натижасида, автомашина, шу куни соат 8:30да Паркент шаҳар Обжувоз маҳалласи ҳудудидан топилди.
Автомашина йўл бўйида ўнг олд бурчаги шикастланган ҳолда топилган ва у кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган “Тозалаш-антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари давомида, ушбу жиноятни 1998 йилда туғилган фуқаро Ш.М. содир этганлиги аниқланди ва ушланди.
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот гуруҳи берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда ва ҳозирда автомашина нима сабабдан ўғирланган ва унинг олд қисмидан шикастланганининг сабаби нима эканлиги очиқланмаган.