Оҳангарон ва Паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Тelegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2018 йил 14 сентябрда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси (Корея Республикаси) ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.
Шартномага кўра, “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси томонидан Тошкент вилоятида хорижий корхона ташкил этилиши, 2018–2020 йиллар мобайнида 55 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиши белгиланган.
Шунингдек, Оҳангарон туманидаги “Оҳангарон” ва Паркент туманидаги “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генератор ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилади.
Хорижий корхона юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.
Истисно тариқасида, хорижий корхонага 2020 йил 1 январгача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва молиялаштириш шартларида амалга оширишга рухсат берилди.

Суннатилла Абдуллаев