ИИБ ходимлари турли шароитларда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида ички ишлар органлари ходимлари билан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Режага мувофиқ, вазирликка қарашли ўқув дала полигонида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва раҳбар ходимларининг ўқ отиш тайёргарлиги бўйича навбатдаги машғулоти ташкил этилди.
Бу галдаги амалий жараён қатнашчиларга турли шароитларда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишига алоҳида эътибор қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, соҳа ходимларининг касбий ва амалий кўникмалари амалга текшириб кўрилди. Ходимлар жангавор қуроллардан нишонга ўқ отиб жангавор тайёргарликларини оширишди.