Жорий йилнинг 19 ноябрида Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган жасад, суд-экспертиза таҳлилларига кўра, боғич билан бўғиб ўлдирилган қизники эканлиги аниқланган.
Хусусан, 1998 йилда Хоразм вилоятида туғилган Д.А. исм-шарифли қизнинг мурдаси шу йилнинг 19 ноябрида Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган. Суд-экспертиза таҳлиллари қиз боғич билан бўғиб ўлдирилганини кўрсатган.
Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида қотилликда гумон қилинаётган шахс аниқланиб, ушланган. У 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва киракашлик билан шуғулланувчи Х.А. экани маълум бўлган.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, Тергов ҳаракатларини вилоят прокуратураси олиб бормоқда. Қотилликда гумондорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.