Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небенза Қуддуснинг Исроил пойтахти бўлишидан ташвишда эканлигини билдирди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сўзга чиққан АҚШнинг БМТдаги доимий вакиласи Никки Хейли, расмий Вашингтон Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб тан олиши билан “аниқ кўриниб турган ҳолат тан олинди”, деган фикрни билдирган.
Чунки, Қуддус етмиш йилдан бери Исроилнинг маънавий пойтахти бўлиб келган, деб давом эттирган. Никки Хейли ўз чиқишида, мазкур қарор Қуддуснинг мақомини узил-кесил ҳал қилмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ томони, Ибодат тоғи бўйича келишувга ўзгартиришлар киритилишининг тарафдори эмас.
АҚШ нинг БМТдаги вакиласи “Қўшма Штатлар исроилликлар ва фаластинликларнинг ўзаро тинчликка эришишининг асосий тарафдори”, деган ва Яқин Шарқ минтақасида тинчликка эришиш мумкинлигини қўшимча қилган.
Бу мажлисда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небенза ҳам чиқиш қилган. У ўз чиқишида расмий Вашингтонинг Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб тан олгани Москва томонидан жиддий ташвиш билан қабул қилинганини баён қилган.
Чунки, расмий Вашинтоннинг бу қарори фаластин-исроил муносабатларини, минтақадаги сиёсий вазиятни мураккабалаштириши мумкин, деган фикрни билдирган.
Томонларни босиқликка, хавфсизликка таҳдидларни кучайтирадиган ҳаракатлардан воз кечишга чақирган.
Шунингдек, минтақада тинчликни қарор топтириш учун “халқаро тўртлик” (РФ, АҚШ, ЕИ ва БМТ) воситачилиги ноёб механизм бўлиб қолаётганини таъкидлаган. Мажлисда чиқиш қилган Фаластининг БМТдаги доимий вакили Рияд Мансур, АҚШнинг бу қарорини масъулиятсизлик ва бузғунчилик, деб баҳолаган.