...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокурор: Вафот этган уч опа-сингил табибнинг дорисини ичмаган, шифокорлар устидан хизмат текшируви тайинланди (Видео)


19:19, 16.11.2017 Жамият
 16 798

Воқеа атрофида тарқалган миш-мишларга кўра, қизлар табибнинг паразитларга қарши дорисини ичган...

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Тансиқбоев даҳасида яшовчи оиланинг уч нафар қизи туйқусдан кетма-кет вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлган ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
 
Эътиборингизга, “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган лавҳага асосланган ҳолда, Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан олиб бораётган терговнинг дастлабки натижаларини эълон қилган эдик.
 
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида Жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Бобур Деҳқонов ҳам иштирок этиб, Олмазор туманида вафот этган уч қизнинг ўлими билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.
 
Деҳқоновнинг сўзларига кўра, тергов ҳаракатлари давомида ушбу оиланинг музлатгичидан улар истеъмол қилган маҳсулотлардан ва шу куни тановвул қилинган кабобдан намуналар, ресторандан ҳам бошқа овқатлардан намуналар олиниб, суд тиббий ва кимёвий экпертизасига жўнатилган.
 
Ҳозирда экспертиза натижалари кутилмоқда.
 
Қизларнинг вафот этиши билан боғлиқ тарқалган маълумотларда уларнинг қорин соҳасидаги оғриқ сабаб шифокор қабулида бўлганликлари ва оғриқ қолдирувчи дори воситасини истеъмол қилганликлари айтилган эди.
 
Айни дамда ушбу таблеткалардан ҳам намуналар олинган ва текширувга топширилган. Шифокорлар фаолияти тўғри ё нотўғри ташкил қилинганини белгилаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги устидан хизмат текширувчи тайинланган.
 
Воқеа атрофида тарқалган миш-мишларга кўра, қизлар табибнинг паразитларга қарши дорисини ичган. Бироқ прокурор брифинг давомида ушбу миш-мишларни тасдиқлагани йўқ.
 
Батафсил маълумотни юқоридаги видеони томоша қилиб олишингиз мумкин. 

Теглар:Прокурор Бобур Деҳқонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ИИББ Брифинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар