Музокаралар якуни бўйича ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.
Олий даражада ўтган музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев музокаралар ўзаро англашув ва самимият руҳида ўтгани, томонлар барча стратегик масалалар бўйича ҳамфикр эканини таъкидланди.
Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, чегарадан ўтказиш пунктлари очилиб, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар кенгайгани бунда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этаётгани айтиб ўтилди.