Россия фуқароларининг айримлари ЖЧ–2018 мусобақасини ўтказиш ўрнига нафақа пулини кўпроқ олишни истамоқда.
Чунки Россия ЖЧ–2018 турнирнинг ўтказилиши учун катта-катта ареналар қурди ва турли хил тадбирлар ташкил этиш учун кўплаб ҳаражат қилишга мажбур бўлди. Шунингдек, ҳозирда харажатлар миқдори янада кўпайиб бормоқда.
Норози бўлаётган аҳоли эса турнир учун қилинаётган харажатлар ўрнига фуқаролар нафақа пули миқдорини оширишни афзалроқ, деб ўйламоқда.
Бироқ Россия Думасининг депутати Николай Валуевнинг фикрига кўра, Россия жаҳон чемпионатини ўтказиш учун муҳтож ва бунинг ўрнига нафақа пулини кўпайтириш фикрини қўллаб қувватламайди.
Яқин ўтмишнинг машҳур боксчиси инсонларга нафақанинг нархини оширишдан ҳеч қандай маъни йўқлигини тушунтиришга уринди.
“Жаҳон чемпионати сабаб Россияда спортга бўлган эътибор янада кучаяди. Нафақа борасида нима дейишим мумкин?
Нафақа миқдорини оширдик дейлик... Нима ўзгаради? Ўйлайманки, ҳозирги нафақа пулининг миқдори фуқароларнинг яхши яшашларига етиб ортади.
Жаҳон чемпионатини ўтказиш ўрнига нафақа нархини ошириш ғояси билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳаттоки бу ҳақда гапиришни ҳам истамайман”, дейди Валуев.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россияда ўтказилади.
Кеча, 4 октябрь куни ЖЧ-2018 мусобақасининг расмий мадҳиясини колумбиялик қўшиқчи Малума куйлаши ҳақида ҳам хабар бериб ўтгандик.