Агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат тақдим этилади.
Ногиронлик нафақаси қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари, деб топилган шахсларга тайинланади.
Ногиронлик нафақасини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
- иш стажини, шу жумладан махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
- иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
- ариза берувчининг жамғариб бориладиган нафақа дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
- бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришдаги шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.