Тест синовларида 29 минг 391 нафар абитуриент иштирок этган.
Тест синовларида 29 минг 391 нафар абитуриент иштирок этган. Тезкор маълумотларга кўра тест синовларида 671 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 88 нафар абитуриент, шундан 48 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 40 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 419 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилган.
Тест натижалари Фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18:30 дан қайтариш бошланади.
Тошкент шаҳрида тест материаллари 12:00 дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади. Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.
Давлат тест маркази ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмай ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда материалларни қайта ишлайди.
Тест синовлари белгиланган режа асосида ўтказилган ва ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермаган.