...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна 13 та ОТМ очилади


14:29, 19.10.2018 Жамият
 11 699

Режага кўра, янги ОТМлари фаолияти 2019 йил охиригача йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, мамлакатда 2019 йил охиригача 13 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилади.
 
Унинг сўзларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига 103 мингдан ортиқ талаба қабул қилинган. Бу ўтган йилдагига қараганда 30 фоизга кўп бўлган. Шундан 85 мингги тўлов-контракт асосида ўқишга кирган.
 
Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мамлакатдаги ёшларнинг 27 фоизи тўлов-контрактини тўлаш имконига эга бўла туриб, ўқишга қабул қилинмаган. Негаки, Ўзбекистондаги ОТМларида уларни қабул қилиш имконияти мавжуд эмас.  Келгусида уларнинг ҳам сифатли таълим олишини таъминлаш учун ҳаракат қилиняпти.


 
2019 йил охирига қадар 13 та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, 8 та хорижий олий таълим муассасаси филиали, 22 та қўшма факультет, 46 та қўшма таълим дастурини (“double degree”) ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун, Тошкентда “Янги мутахассислар янги иқтисодиёт учун” мавзуида Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Россиянинг 82 та ва Ўзбекистоннинг 80 та ОТМ ректорлари қатнашмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар