...
МЕНЮ
ONLINE TV

Терма жамоадаги фаолиятини тугатган футболчи талаба бўлди


14:18, 19.10.2018 Спорт
 3 510

Футболчи менежмент таълим йўналишини танлади.

Москванинг ЦСКА клуби ва Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Игорь Акинфеев Россия Давлат Университетининг магистратурасига ўқишга кирди.
 
“Ўзим учун ҳаётда янги қирраларни очишни истайман. Менежмент соҳасида бир нималарни ўрганмоқчиман. Биржа ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида гап бошланса мен ҳеч нарсани тушунмай тураман. Бу борада умуман билимга эга эмасман. Шу боисдан ҳам ўқиб ўрганмоқчиман, изланишда давом этишни хоҳлайман. Мен ҳозирда энг ақлли инсон эмасман ва буни тузатишни истардим. Ҳаётимда футбол жуда катта ўрин тутади. Аммо келажакда нималар рўй беришини билмайман. Шу боисдан ҳам футболдан ташқари нарсаларни ҳам ўқиб ўрганмоқчиман”, деган Игорь Акинфеев.


 
Маълумот учун, Игорь Акинфеев яқинда Россия Давлат Университетининг Менежмент факультети талабасига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий йилда Россияда бўлиб ўтган мундиалдан сўнг терма жамоадаги фаолиятига якун ясаганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Игорь Акинфеев ЦСКА Россия Давлат Университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!