...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Арсенал” ва ЦСКА чиройли ғалабани расмийлаштирди, “Боруссия” эса...


09:49, 16.03.2018 Спорт
 2 608

Чорак финалда иштирок этадиган барча – 8 жамоанинг номи маълум бўлди. Улар ичида Россия жамоаси ҳам бор!

Бугун, Европа лигаси мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган барча учрашувлар якунланди.
 
Жумладан ўз майдонида Италиянинг “Милан” клубини қабул қилган “Арсенал” жавоб баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасига ҳақли равишда эга бўлди.
 
Дортмунднинг “Боруссия” клуби эса сенсацион тарзда мусобақа билан хайрлашди. Германияликлар Австриянинг “Ред Булл” клуби билан биринчи ўйиндаги мағлубият (2:1) га сафар ўйинида ҳеч қандай жавоб қайтара олишмади.


 
Россиянинг ЦСКА клуби Францияда “Лион” билан баҳс олиб бориб, ўзига юклатилган вазифани аъло даражада бажарди ва чорак финалда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
 
Европа лигаси, 1/8 финал. Жавоб баҳси.
“Арсенал” – “Милан” 3:1.
Голлар: Уэлбек (39, пенальти, 86), Жака (71), – Чалханўғли (35).
 
“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни (Чемберс, 11), Рэмзи, Жака, Уилшер, Ўзил (Колашинац, 79), Мхитарян (Эль-Ненни, 69), Уэлбек.
 
“Милан”: Доннарумма, Романьоли, Бонуччи, Родригес, Кесси (Локателли, 79), Монтоливо, Борини, Чалханўғли (Бонавентура, 70), Сусо, Андре Силва, Кутроне (Калинич, 67).
 
Огоҳлантиришлар: Доннарумма (39), Романьоли (39), Чалханоглу (40), Борини (42), Монреаль (45), Сусо (61).
Дастлабки учрашув – 2:0.
 
“Ред Булл” – “Боруссия Д” 0:0.
“Ред Булл”: Вальке, Рамальо, Ульмер, Лайнер, Чалета-Цар, Эдара (Ябо, 82), Шлагер (Вольф, 79), Самассеку, Бериша, Хван Хи Чхан (Гульбрандсен, 66), Дабур.
“Боруссия Д”: Бюрки, Загаду, Шмельцер, Пишчек, Папастатопулос, Дауд, Кастро (Геррейру, 62), Гетце (Филипп, 46), Шюррле, Ройс (Исак, 46), Батшуайи.
 
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (46), Хван Хи Чхан (52), Бериша (63), Ульмер (87), Загаду (89), Самассеку (90).
Дастлабки учрашув – 2:1.
 
“Лион” – ЦСКА 2:3.
Голлар: Корне (58) Диас (71) – Головин (39), Мусса (60), Вернблум (65).
 
“Лион”: Антони Лопеш, Марсело, Марсал (Менди, 70), Тете, Диакаби, Ндомбеле, Тузар, Корне, Ферри (Маолида, 68), Депай (Траоре, 66), Диас.
 
ЦСКА: Акинфеев, Игнашевич, Березуцкий (Щенников, 46), Набабкин, Березуцкий, Натхо, Кучаев, Вернблум, Загоев, Головин, Муса (Витиньо, 73).
 
Огоҳлантиришлар: Набабкин (13), Муса (36), Диас (78).
Дастлабки учрашув – 1:0.
 
Чорак финал иштирокчилари билан қуйида танишинг:
“Атлетико” (Испания)
“РБ Лейпциг”(Германия)
“Марсель” (Франция)
“Лацио” (Италия)
“Спортинг” (Португалия)
“Арсенал” (Англия)
ЦСКА (Россия)
“Ред Булл” (Австрия)
 
Маълумот учун, чорак финалга қуръа ташлаш маросими бугун, 16 март куни бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Европа Лигаси Арсенал ЦСКА Ред Булл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!