...
МЕНЮ
ONLINE TV

Словакияда сиёсий инқироз бошланди


09:43, 16.03.2018 Олам
 2 194

Мамлакат Бош вазири ҳам истеъфо берди.

Словакия бош вазири Роберт Фицо мамлакатдаги уч ҳафталик норозилик намойишларидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, словакиялик журналист  Ян Куциак тарихда биринчи марта мамлакатдаги сиёсатчиларнинг италиян мафиялари билан алоқаларини текширган ва суриштирув ишлари олиб борган.


 
Шундан сўнг, жорий йилнинг 26 февраль кунида Ян Куциак ва унинг қайлиғи жасадлари ўз уйларида отиб кетилган ҳолда топилган.
 
Аҳоли дарҳол ҳукуматдан вазиятни қўлга олиб тушунтириш беришни сўраган, аммо улар бунга эътибор қилмаган. Натижада, мамлакат бўйлаб Ян Куциакни ҳимоя қилиб бутун аҳоли кўчаларга чиқа бошлаган. 27 февраль куни эса журналист хотирасига катта кўламли акциялар ўтган ва улар Вазирлар кабинети истеъфосини талаб қилинган норозилик намойишларига айланиб кетган.
 
Бош вазир Фицо Словакияда илк бор журналист ўлдириб кетилгани билан боғлиқ можаро сабабли жорий йилнинг 14 март куни истеъфога кетишга қарор қилганини билдирган. Худди шу сабаб билан жорий йилнинг 28 февралида Словакия Маданият вазири Марек Мадярич, 12 март куни эса Ички ишлар вазири Роберт Калиняк ўз лавозимларини тарк этган эди.  
 
Фицо истеъфога кетиш олдидан ушбу номойишлар ортида оппозиция партия вакиллари тургани, улар мамлакатни беқарор вазиятга солаётганини таъкидлаган.
 
Словакия нашрлари Бош вазирнинг истеъфосини катта инқирозга олиб келмаслигини, унинг каолиция асосида ташкил қилган ҳукуматида тарафдорлари кўп эканлигини таъкидлаб мақолалар ёзмоқда.
 
Фицонинг истеъфосини мамлакат президенти Андрей Киска қабул қилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Словакия инқироз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!