...
МЕНЮ
ONLINE TV

Африка катта инқироз ёқасида


17:58, 18.09.2018 Олам
 3 641

Ҳозирда Африкада амалга оширилаётган ривожланиш дастурлари хавф остида эканлиги таькидланмоқда.

Билл Гейц хайрия жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Африка учун ҳозирда энг катта хавф – бу аҳолининг тезлик билан ўсиб боришидир. Бу ҳолат аҳоли қашшоқлигини пасайтириш ва саломатлигини оширишга бўлган ҳар қандай ҳаракатларни самарасиз бўлишига олиб келиши айтилмоқда. 
 
Статистик тахминлар шуни кўрсатмоқдаки, Африка аҳолиси тезлик билан ўсиб бораётган минтақадир. 2050 йилга бориб аҳоли икки баравар кўпаяди ва 2100 йилга бориб бу сон яна икки мартага ошиши тахмин қилинмоқда. Бу эса ҳозирда қашшоқ давлатларни янада қашшоқлашишига, касалликларнинг кўпайишига, молиявий инқироз ҳамда энди тикланиб бораётган санитариянинг умуман издан чиқиб кетишига сабаб бўлади.
 
Экспертларнинг фикрича, агар ҳозирдан зарурий чоралар кўрилса, бу ўсишни 30 фоизгача тушириш имкони бор ва минтақа инқироз ҳолатидан чиқиб кета олади.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Африка Инқироз Билл Гейц 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!