...
МЕНЮ
ONLINE TV

2020 йилда Тошкентда “Ғалаба” мажмуаси бунёд этилади


15:10, 19.10.2018 Жамият
 3 103

Мажмуа қурилиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси делегациялари ўртасида кенг доирадаги учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кенг доирадаги музокаралар якуни бўйича ҳам қўшма баёнот имзоланган.
 
Давдат раҳбари олий мартабали меҳмонни ташриф билан қутлаб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун эканини билдирган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
“Хавфсизлик масаласи ҳам ҳар доим диққатимиз марказида бўлади, айниқса, терроризм, диний экстремизм сингари иллатларга қарши курашишда ҳам ўзаро ҳамкорлик катта самара беради”, деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.


 
Давлат раҳбари 2020 йилда Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан “Ғалаба” мажмуаси бунёд этилишини билдирган.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Россия адабиёти вакилларининг юз жилдлик асарлар тўплами чоп этилишини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Россия Шавкат Мирзиёев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар