...
МЕНЮ
ONLINE TV

12 ёшли шахматчига Тошкентдан уй совға қилинди


15:17, 19.10.2018 Спорт
 5 006

Жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери Жавоҳир Синдаров мамлакатда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди.

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “First Saturday GM” халқаро турнирида иқтидорли ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.
 
Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунлигида гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиб, жаҳон шахмат тарихида С.Корякиндан (12 ёшу 7 ой) кейин иккинчи, шахмат Ватани бўлмиш Осиёда эса биринчи – энг ёш шахматчи сифатида ўз номини солномаларга муҳрлаб қўйди.


 
Жавоҳир Синдаров мамлакатда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди. Кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери Жавоҳир Синдаровга йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ўқиб эшиттирди.
 
“Бундай улкан эътироф юртимиз ёшларининг барча соҳаларда, жумладан, ақл-заковат мусобақаси бўлган шахмат бўйича ҳам катта марраларни забт этишга қодир эканини яна бир бор яққол намоён этмоқда.
 
Айни вақтда бу тарихий воқеа ўзининг буюк илмий кашфиётлари, маънавий-интеллектуал салоҳияти ва тафаккури билан дунёни ҳайратга солган улуғ алломаларимизнинг муносиб вакиллари юртимиздан етишиб чиқаётганини кўрсатади”, дейилган табрикда.
 
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса Сергели тумани, Чорбоғ маҳалласидаги 102-уйнинг 3 хонали 27-хонадони калитини тантанали равишда топширган.
 
Маълумот учун, бундан бир йил олдин Жавоҳир халқаро шахмат устаси унвонига сазовор бўлиб, Президентнинг қимматли совғасини қўлга киритганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шахмат Жавоҳир Синдоров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!