Ўзбекистондаги суд жараёнларида жамоатчилик ва ОАВ иштирок этади.
Мазкур фармонда суд ҳокимияти фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланган.
Фармонга кўра, бундан буён, суд жараёнларининг адолатли ва шаффоф ўтиши учун жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари бевосита иштирок этиши ҳамда кенг афкор омма эътиборига ҳавола этиш мақсадида ёритиб борилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш, судлар фаолияти тўғрисида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказилади.