...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда даҳшатли ЙТҲ. Ўзбеклар яна қурбон бўлди


12:31, 28.04.2018 Олам
 14 314

Салонида 18 нафар йўловчи бўлган микроавтобус ҳалокатга учради.

Бугун, 28 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги  Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой номли автомагистрал йўлида Mercedes-Benz Sprinter русумли микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиши натижасида ағдарилиб кетган. Бу ҳақда “Kazinform” хабар қилди.
 
Хабарда айтилишича, микроавтобус салонида 18 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 2 нафари қозоғистонлик, қолганлари ўзбекистонлик экани таъкидланмоқда.
 
Ушбу ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлгани, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланган.
 
Воқеа натижасида оғир жароҳат олган яна икки нафар йўловчи Жамбилнинг Кордай райони шифохонасига келтирилган. Маълум қилинишича, икки нафар йўловчининг ҳам аҳволи жуда оғир.
 
Қолган ўзбек йўловчилари Ўзбекистон чегарасига олиб келинган ва ўзбек шифокорларига топширилган.
 
Ҳозирда Қозоғистоннинг мутасадди идора ходимлари қурбон бўлганларнинг шахси ва танасининг аҳволини аниқлаш бўйича экспертиза иши олиб боришмоқда.
Темур Назаров

Теглар:ЙТҲ Қозоғистон Жамбил микроавтобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!