...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда мактаб ўқувчилари пичоқдан ўтказилди: Қурбонлар кўп


11:47, 28.04.2018 Олам
 7 661

Жиноятни амалга оширган қотил қўлга олинган бўлса-да, ҳали исми ошкор этилмади.

Хитойнинг Шанзоу провинциясида бир кишининг  мактабга ҳужумидан сўнг 7 ўқувчи вафот этиб, 19 нафари жароҳатланди. Жиноятни амалга оширган қотил қўлга олинган бўлса-да, ҳали исми ошкор этилмади.
 
Маълумотларга кўра, жиноятчи мактабдаги дарс тугагандан кейин ўқувчиларнинг мактаб дарвозасидан чиқишини кутган ва уларга  пичоқ билан ташланган.
 
Шошиб қолган мактаб маъмурияти хавфсизлик чораларини кўргунча, жиноятчи воқеа жойидан ғойиб бўлган. Бироқ полиция хавфли қотилни қўлга олишга муваффақ бўлди.
 
Тергов жараёнлари бошланган. Ҳозирча, қотил нима учун бундай хунрезликка қўл ургани сабабини айтгани йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хитой Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!