
Аввалроқ, ФВВ қутқарувчилари томонидан юзага келиши мумкин бўлган фожианинг олди олинган эди.
“Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотининг режасига мувофиқ, Термиз шаҳар Аму соҳил соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги сув ҳавзасида триатлон спорт турининг сузиш мусобақасини ўтказиш даврида Сирдарё вилояти терма жамоаси иштирокчиси Й.Ў. сув ҳавзасида оёғининг томири тортишиб сузолмай чўка бошлади. Чўкаётган спортчига Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан зудлик билан ёрдам кўрсатилиб, сув остидан олиб чиқилди ва биринчи ёрдам кўрсатилди”, дея ёзади ФВВ.
“Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан харакатлари туфайли яна бир инсон қутқарилди. Ҳурматли фуқаролар, сув ҳавзаларида чўмилаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ҳамда фақат рухсат берилган, қутқарувчилар навбатчилик олиб бораётган сув ҳавзаларида чўмилишингизни сўраймиз”, дея қўшимча қилади ФВВ Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ФВВ қутқарувчилари томонидан юзага келиши мумкин бўлган фожианинг олди олинган эди.