...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон давлатларнинг иқтисодий рейтингида нечанчи ўринда?


16:20, 14.07.2018 Олам
 5 061

Марказий Осиё давлатри ичида Қозоғистон пешқадам бўлиб турибди.

Жаҳон банки ялпи ички маҳсулот бўйича 2017 йил учун дунё давлатларининг иқтисодий рейтингини эълон қилди.
 
Ўзбекистон рейтингда 85-ўринни банд қилган. Унинг йиллик ЯИМи  48,7 миллиард долларни ташкил қилган.
 
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 55-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 159 миллиард долларни ташкил қилган.
 
Шунингдек, Туркманистон 88-ўринни (42,3 миллиард доллар), Қирғизистон 145 –ўринни (7,5 миллиард доллар), тожикистон 147-ўринни (7,1 миллиард доллар) эгаллаган.
 
Рейтингда жами 200 давлат кўрсатилган. Унда биринчи ўринни АҚШ (19,4 триллион доллар), иккинчи ўринни Хитой (12 триллион доллар), учинчи ўринни Япония (4,9 триллион доллар) эгаллаган. Тўртинчи, бешинчи ўринларда Германия ва Буюк Британия қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жаҳон банки рейтинг Ўзбекистон ЯИМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!