Итоат қилмаганлар ишдан бўшатилиши айтилган.
Ўтган ҳафта "Озодлик" радиосининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги бўҳтон тарқатилди. Унда ёзилишича, Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида, хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телерадиоканалларда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни эсламаслик, лавҳа ва кўрсатувларда унинг номини тилга олмаслик юзасидан қатъий топшириқ берилган. Итоат қилмаганлар ишдан бўшатилиши айтилган.
Гап шундаки, оммавий ахборот воситаларига давлат идоралари томонидан расман ва норасман бундай топшириқ берилмаган. Буни биргина “Qalampir.uz” мисолида ҳам кўриш мумкин. Сайтимизда охирги ҳафтада деярли ҳар куни Ислом Каримов хотирасига оид материал эълон қилинмоқда.
Бугун таҳририятимиз аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб очилган фотокўргазмада иштирок этди. Унда 10 дан ортиқ давлат ва нодавлат ОАВ ходимлари жамланди. Улар орасида “Ўзбекистон 24” ва "Маданият ва маърифат" телеканаллари ходимлари ҳам қатнашиб, фотокўргазма ҳақида лавҳа тайёрладилар.
Эслатиб ўтамиз, фотокўргазмада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шахсий фотографи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Қурбонбоев томонидан олинган 100 дан суратлар намойишга қўйилган. Унда Ислом Каримовнинг мустақиллик йилларида олиб борган фаолияти акс этган.
Кўргазмада Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ходимлари, элчихоналар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.