...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч опа-сингил нима сабабдан вафот этгани маълум қилинди


12:19, 10.12.2017 Жамият
 18 837

Тошкент шаҳар ИИБ кеча, шанба куни бўлиб ўтган брифингда, уч опа-сингилнинг вафоти бўйича суд-тиббий экспертиза хулосаси эшиттирилди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Тансиқбоев даҳасида яшовчи оиланинг уч нафар қизи, туйқусдан кетма-кет вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳар ИИБ кеча, шанба куни бўлиб ўтган брифингда, Тошкент шаҳар прокуратурасининг Бошқарма бошлиғи Бобур Деҳқонов бу воқеа бўйича суд-тиббий экспертиза натижаларини ўқиб эшиттирди.
 
Суд-тиббий экспертизанинг расмий маълумотига кўра, опа-сингилларга артериал томирларда қон босимини тушириб юборадиган дори воситалари қўлланилгандан кейин, вафот этишган. Бу дори воситалари билан эмлангандан кейин, уларда юрак-томир тизими етишмовчилиги ва кучли заҳарланиш рўй берган. Бундай дори воситаларидан давомли равишда фойдаланиш оқибатида қизчаларда кардиоген карахтлик вужудга келган.
 
Бобур Деҳқоновнинг таъкидлашича, бунга даволовчи шифокорнинг нотўғри ташхиси ёки дорихоначининг хатоси сабаб бўлганлиги тергов жараёнида аниқланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш вакиллари, бу қизчаларни даволашда қандай дори воситасидан фойдаланилгани тўғрисида маълумот беришмади.
 
Бу воқеа юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186 моддаси, 4 банди билан жиноий қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Прокурор Бобур деҳқонов Брифинг Уч опа-сингил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар