Давлат раҳбарининг фармойиши мажбурий меҳнатнинг йўқ қилишга қаратилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида фармойиш қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовга қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқлар берилган. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига мажбурий меҳнатнинг барча шакл ва кўринишларига барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозим бўлади.
Президент мазкур қўшимча ҳужжатни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган ҳолат сабаб қабул қилди дейиш мумкин. Оққўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев олти кишини таҳқирлаб, уларни тиззасигача сувга бўктирганди.

Суннатилла Абдуллаев