Янги аэропортда 350 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилади.
Бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганининг 95 йиллиги муносабати билан Истанбул шаҳрида дунёдаги энг йирик аэропорт очилади. Ҳозирча объектнинг учдан бир қисми ишга тушади.
Дунёдаги энг йирик аэропорт дея таъкидланаётган мазкур объект тўлиқ ишга тушгач, унинг 6 та алоҳида учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолётни қабул қила олиш имконияти, 70 минг автомобиль тўхташи учун очиқ ва ёпиқ тураргоҳ, 20 минг киши учун кутиш жойи ҳамда ҳар йили 200 млн йўловчига хизмат кўрсата олади.
Майдони жами 76,5 млн кв.м. бўлган аэропортнинг дастлабки қисми очилиши учун 6 млрд евро маблағ сарфланган. Ҳозирда у 90 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади. 2023 йилгача аэропортнинг қолган қисми қуриб битказилади.
Янги аэропортда 350 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилади. Аэропортнинг 451 хонали юқори технологияли меҳмонхонаси ҳам мавжуд.
31 октябрь куни “Boeing 777” русумли самолёт мазкур аэропорт орқали илк сафарини Анқарага амалга оширади.

Суннатилла Абдуллаев