...
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура ходимларига пора таклиф қилган шахслар ушланди


09:49, 22.09.2018 Жамият
 5 238

Қишлоқ оқсоқоли туман прокурорига пора таклиф қилган.

Хоразм вилояти Ҳазорасп туман прокуроринниг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи А.Пўлатов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилган. Пўлатов мурожаатида Хазорасп туманидаги “Давлатёров Йўлдош Бектурди” фермер хўжалиги фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, фермер хўжалигининг норасмий раҳбари  Й.Бектурдиев ушбу ҳолатни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари таклиф қилганлигини билдирган.
 
Ушбу билдирги асосида Хоразм вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Й.Бектурдиев А.Пўлатовга унинг хизмат хонасида 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туман прокурори Б.Суюнов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, “Шерали” ҚФЙда ўтказилган текшириш бўйича ҚФЙ раиси Ф.Ёдгоров унга нисбатан енгиллик кўрсатилишини сўраб, эвазига 100 АҚШ доллари пора таклиф қилаётганлигини билдирган.
 
Билдиргига асосан, Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан 20 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда, Ф.Ёдгоров туман прокурори Б.Суюновга 100 АҚШ доллари пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ҳар икки ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:прокурор Хоразм вилояти коррупция фермер Қашқадарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар