...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Scopus Award-2018”: Ўзбекистоннинг энг яхши олимлари тақдирланди


17:50, 23.11.2018 Жамият
 2 948

Тақдирлаш маросимида олтита фан категорияларида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номларини эълон қилди.
 
“SCOPUS AWARD-2018” тақдирланганлар:
 
1. “Researcher of the Year” (Йил олими) номинацияси – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);
 
2. “High Performance award” (Энг сермаҳсул ОТМ) номинацияси – Ўзбекистон Миллий университети;
 
3. “Outstanding Research Impact Award” (Тадқиқотларда эришган улкан натижаси учун) номинацияси – Ўзбекистон Фанлар академияси;
 
4. “Growth of the Year” (Йилнинг энг муваффаққиятга эришган ОТМ) номинацияси – Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
 
5. “Breakthrough of the Year” (Йил кашфиёти) номинацияси – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
 
6. “Library of the Year” (Йил кутубхонаси) номинацияси – Самарқанд давлат университети;
 
7. “Contribution to Science” (Илм ривожига қўшган ҳиссаси учун) номинацияси – Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
 
8. “Энг ёш олим” номинацияси – Мираббос Хўжамбердиев;
 
9. “Women in Science” (Йил олимаси) номинацияси – Шахло Турдиқулова.
 
Тақдирлаш маросимида олтита фан категорияларида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди:
 
Иброҳим Абдураҳмнов (қишлоқ хўжалиги);
 
Олим Рўзимуродов (инжиниринг ва технология);
 
Рауфхон Салахўжаев (гуманитар фанлар);
 
Улуғбек Абдуфаттоев (тиббиёт);
 
Баҳром Умиров (табиий фанлар);
 
Хегай Татьяна (ижтимоий фанлари).
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олимлар Мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар