...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ Қизилўрдадаги ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди


18:40, 23.11.2018 Жамият
 5 335

Ўзбекистон фуқаролари “Саёҳат” меҳмонхонасига жойлаштирилган.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида салонида ўзбекистонликлар бўлган автобус ағжарилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари юзасидан расмий маълумот берди.
 
“ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотларига кўра, 2018 йил 22 ноябрь куни соат 20:40 да Самара-Чимкент автомобиль йўлида Vanhol русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи ерлар музлагани сабабли бошқарувни йўқотган ва автобус ағдарилиб кетган”, дейилади ТИВ хабарида.
 
Арал тумани Ички ишлар бўлими берган маълумотга кўра, автобусда 36 киши бўлган: 34 нафари Ўзбекистон ва 2 нафари Қозоғистон фуқароси.
 
Олган жароҳатлари натижасида 1986 йил туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рўзимуротович Ахроров Арал тумани шифохонасида вафот этган.
 
7 нафар Ўзбекистон фуқароси О.Абдукаримов, И.Маъмуров, А.Самибоев, Н.Асқаров, Р.Макхмаризаев, К.Мамадалиев, Р.Турабоев енгил шикастланган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолган Ўзбекистон фуқаролари “Саёҳат” меҳмонхонасига жойлаштирилган.
 
Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ва Олмаота шаҳридаги Бош консулхона жабрланганларга керакли ёрдамни кўрсатяпти. Қолган Ўзбекистоннинг фуқаролари ЙТҲ юзасидан расмийлаштириш ишлари якунлангач, автобусда Ўзбекистонга юборилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Қизилўрда вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар