Хитойнинг шанхай шаҳрида 18 қаватли биринчи еростидаги меҳмонхона ишга туширилди.
Ушбу жой асосан шаҳар шовқинларидан безовта бўлаётган инсонлар учун мўлжалланган. Мутахасислар бу эр дунёдаги энг сокин меҳмонхона бўлади деб таъкидлашмоқда.
Меҳмонхона қурилиши учун 5000 нафардан зиёд меъмор 10 йил давомида меҳнат қилган ва бу учун 126 миллион евро маблағ сарф қилинган. Меҳмонхона энергия билан ўзини тўлақонли қоплай олади. Бино томлари қуёш панеллари билан қопланган ва бу меҳмонхонани ёруғлик, иссиқлик ва электр токи билан таъминлай олади.
Мутахасислар бу ерни табиатга ҳеч қандай зарарли газлар чиқармайди деб айтишмоқда. Чунки меҳмонхона бутунлай экологик жиҳозлар билан таъминланган.