“Қамчиқ” довонида кузатилган кучли бўрон оқибатида 44 автомобиль қор уюми тагида қолди.
Кеча, 27 декабрь куни “Қамчиқ” довонидаги тегишли хизматлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида автомобилъ йўли қордан тозаланиб, соат 17: 20 да автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланиб, икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳаракатнинг вақтинчалик чеклов давомида, ҳайдовчи ва йўловчилар учун кутиш ва исиниш масканлари ташкил этилиб, жумладан 70 нафардан ортиқ кишилар доимий фаолият кўрсатувчи постларга жойлаштирилди, 1800 нафарга ёқин киши 45 та умумий овқатланиш масканларига жойлаштирилиб, иссиқ чой ва овқат билан таъминланди, улардан 29 нафар болалар оналари билан “Она ва бола” хоналарига жойлаштирилди.
25 нафардан ортиқ ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилди, 44 та автотранспорт воситалари қор уюмидан чиқариб олинди, улардан 6 та автотранспорт воситалари эвакуатор ёрдамида техник таъмирлаш масканларига этказилди. Ҳаракатдаги стационар ёқилғи қуйиш шахобчаси ташкил этилди, дейилади хабарда.
Айни дамда “Қамчиқ” довонида автомобилъ воситаларининг ҳаракати узлуксиз давом этмоқда
Довонда кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва ёлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларнинг ҳаракати чекланган бўлиб, йўлни ҳаракат қисмини қордан тозалаш мақсадида транспорт воситалари оз-оздан ўтказилган.