АҚШ Россия билан ўз манфаатлари мос келган нуқталарда ҳамкорликни давом эттиришини билдирган.
Шунингдек, АҚШ Россия билан ўз манфаатлари мос келган нуқталарда ҳамкорликни давом эттиришини билдирган. Лекин, Украина борасида Россиянинг амалдаги ҳокимияти билан келишувга эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.
Рекс Тиллерсон, “Биз Россия тажовузларининг олдини олиб турибмиз, шу билан бирга манфаатларимиз мос келган нуқталарда эҳтиёжларимиздан келиб чиқиб, ҳамкорлик қилишимизни тан оламиз” – деган ўз мақоласида.
У фикрини давом эттириб, “Россиянинг тажовузкорлиги Сурияда ўзини жуда кучли намоён қилмоқда”, - деган. “Россия Сурияда тинчликни қарор топтириш учун Женева музокараларига амал қилишини билдирмоқда, биз ҳам бунга умид қилиб қоламиз ҳамда бу музокараларнинг муваффақиятли якунланиши, Сурияни Башар Асад ва унинг оиласи зулмидан озод қилади”, дейилган мақолада.
Шу билан бирга, АҚШ Давлат котиби ўз мақоласида, “АҚШнинг қайта туғилаётган Россия билан муносабатлари ёмон, чунки Россия охирги ўн йиллик давомида ўзига қўшни бўлган Грузия ва Украинага бостириб кирди, бизнинг ва ғарбнинг бошқа давлатларидаги сайловларга аралашиб суверенитетимизга дахл қилмоқда”, деб баёнот берган.
Рекс Тиллерсон Курт Волкернинг АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили бўлиб тайинланганига алоҳида эътибор қаратган ва “бу бизнинг Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тиклаш тарафдори эканлигимизни кўрсатади”, деган. Шунингдек, “Украинадаги тинчлик жараёни Россиянинг Минск келишувига амал қилишидан бошланади, акс ҳолда Россия билан муносабатлар меъёрига келмайди”, деган фикрни билдирган.
Бу мақолада Тиллерсон, Россиянинг иқтидордаги раҳбарияти даврида россия – америка муносабатлари яхшиланиши мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлаган. Тиллерсон, “Россия борасида, биз қандай тузум билан иш олиб бораётганимизни тушунамиз, шунинг учун ортиқча иллюзияларга берилмаймиз”, деб урғулаган.