Марказга узоқ йиллардан буён, нафақат санъат соҳасида, балки имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан ишлаш тажрибасига эга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева директор этиб тайинланган.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида бир қатор ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилаётганлигидан хабарингиз бор.
Хусусан, куни-кеча ана шундан ташкилотлардан бири, имконияти чекланган ёшлар қатламини, жумладан ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомила лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш мақсадида Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ўз фаолиятини бошлади”, деб ёзади Қуронбоев.
Марказга узоқ йиллардан буён, нафақат санъат соҳасида, балки имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан ишлаш тажрибасига эга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева директор этиб тайинланган.
Раъно Шодиева илгари “Сўзловчи қўллар” номли эшитиш имконияти чекланган болалар билан ишлашга мўлжалланган нодавлат нотижорат ташкилотига ҳам раҳбарлик қилган.
“Имконияти чекланган болалар оналарининг сабри, ирода ва матонати олдида бош эгаман. Ногирон бола дунёга келган оилада, тўғриси, онага қийин. Ҳар дақиқасини умид билан ўтказадиган оналарга ҳайкал қўйсанг арзийди. Юртимизда ҳам ана шундай оналар учун мактаб ташкил этишни ният қилган эдим, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан шундай таклиф билан чиқишганида бажонидил қабул қилдим. Бу менинг орзуим эди. Мазкур Марказ юртимиздаги имконияти чекланган ёшлар ва болаларнинг энг севимли ташкилоти бўлишига, уларни жамиятимизда муносиб ўрин эгаллашлари учун бор билим ва кўникмаларимни сафарбар қиламан! Тез кунларда катта савобли лойиҳаларни ҳамюртларимиз билан биргаликда амалга оширамиз”, дейди Раъно Шодиева.